ISW: Россия март ойидаги сайловлар олдидан жанг майдонида ташаббусни ўз томонига оғдиришга интилмоқда

ISW: Россия март ойидаги сайловлар олдидан жанг майдонида ташаббусни ўз томонига оғдиришга интилмоқда

Россия кучлари куз-қиш мавсумининг энг оғир об-ҳаво шароитида фронтнинг бир қанча секторида кенг қўламли ҳужум амалиётини бошлаган. Америка урушни ўрганиш институтининг (ISW) ҳисоботида қайд этилишича, Россия ташаббусни ўз томонига оғдириш ва уни 2024 йил март ойида мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларигача сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти.

Ҳозирда Россия қўшинлари Украинадаги фронт чизиғининг катта қисми, айниқса Харьков ва Луганск вилоятлари чегараси бўйлаб, Бахмут ҳудуди ва Авдеевка томон ҳужум амалиётларини ўтказмоқда. Улар Запорожьенинг ғарбий қисмида ҳам узлуксиз қуруқлик ҳужумларини бошлаган.

Украина ҳарбийларининг расмий баёнотларига кўра, Россия кучлари Харьков ва Луганск вилоятлари чегарасида, Бахмут ҳудуди ва Авдеевка-Донецк бўйлаб ташаббусни қўлга олишга муваффақ бўлган, Украина қўшинлари эса жанубдаги муҳим ҳудудларда назоратни ўзида сақлаб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!