Исроилнинг ракета ҳужуми оқибатида беш нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди

Исроилнинг ракета ҳужуми оқибатида беш нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди

Исроилнинг Дамашқ аэропорти чеккаси ва пойтахт жанубидаги бир қатор объектларга ракета ҳужуми натижасида беш нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар берди “Al Ikhbariya” телеканали.

“Ҳужум натижасида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, моддий зарар ҳам етди”, — деди телеканал мухбири .

Таъкидланишича, ракета ҳужуми соат 00:45 да бошланган.

Аввалроқ Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Дамашқ ва унинг атрофидаги Исроил ракеталарини йўқ қилгани маълум бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!