Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида камида 30 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги, жумладан, Рафаҳ ва Хон Юнус ҳудудларига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида эрта тонгда камида 30 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар яраланди.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Эл-Жоний (Рафаҳ) ҳудудидаги турар-жой биносининг портлаши натижасида 8 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Исроил кучлари ҳам Рафаҳнинг Ҳашашин ҳудудига ҳужум қилиб, икки кишини ўлдирди. Рафах шимолидаги турар-жой биносига уюштирилган зарба натижасида кўплаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Шарқий Хон Юнусдаги Эл-Феҳҳари ҳудудидаги турар-жой биносининг портлаши оқибатида тўрт фаластинлик ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди. Ҳудудда бир машинага ҳам ҳужум уюштирилиб, 3 киши ҳалок бўлди, кўплар яраланди.
Хон Юнуснинг Ал-Ябани ҳудудида турар-жой биносига уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди.
Бундан ташқари, кўчирилганлар яшайдиган Ал-Маваси ҳудудида чодир лагери вайрон қилинган, унда икки фаластинлик ҳалок бўлган, яна бир неча киши яраланган.
Шунингдек, Исроил қўшинлари Хон Юнус шимолидаги турар-жой биноларига зарба бериб, икки кишини ўлдирган ва бир неча кишини яралаган.
Бундан ташқари, шарқий Ғазо минтақасида, Туффаҳ ҳудудида бир уйга уюштирилган ҳужум оқибатида 4 киши яраланган.
Исроил кучлари ҳам Рафаҳ ва Хон Юнусга зарба бериш учун дронлардан фойдаланган, натижада яна 7 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.