Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 39 258 нафарга етди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 39 258 нафарга етди

Исроилнинг 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 39 минг 258 нафарга етди.

Бу ҳақда 27 июль, шанба куни Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги баёнотида айтилган.

Сўнгги икки кун ичида Исроил армиясининг Ғазо секторининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари натижасида 83 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 186 нафари яраланди.

Шундай қилиб, 2023 йил 7-октабрдан бери эксклавда жами ярадорлар сони 90 589 нафарга етди, дея таъкидлади Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!