Исроил АҚШ билан тўлиқ мувофиқликда жанубий Ливандан қўшинларни босқичма-босқич олиб чиқишни давом эттиради. Бу ҳақда жума куни Биньямин Нетаньяху канселярияси хабар берди.
Гарчи ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган 60 кунлик муддат ўтган бўлса-да, Исроил Ливан томонидан шартлар ҳали тўлиқ бажарилмаганини даъво қилмоқда.
Ливандаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувда Исроил армиясининг режали равишда чиқиб кетиши 60 кун ичида якунланиши белгиланган эди. Ушбу банд чиқиб кетиш жараёни 60 кундан кейин ҳам давом этиши мумкинлигини тушунган ҳолда ишлаб чиқилган, дейилади хабарда.
Канселяриянинг таъкидлашича, Исроил кучларини олиб чиқиш жараёни Ливан армиясининг мамлакат жанубида жойлашиши ва “Ҳизбуллоҳ” кучлари ва инфратузилмасини Литани дарёсининг шимолига суриб, келишувга тўлиқ ва самарали риоя этилишини таъминлаши билан боғлиқ.
Ливан томонидан ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳали тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли, босқичма-босқич чиқиш жараёни Қўшма Штатлар билан тўлиқ мувофиқликда давом эттирилади, дея аниқлик киритди бош вазир идораси.
Таъкидланишича, Исроил мамлакат шимолида жойлашган аҳоли пунктлари ва фуқароларини хавф остига қўймайди, “шимолдаги ҳарбий ҳаракатларнинг асосий мақсади эса аҳолини ўз уйларига хавфсиз қайтариш тўлиқ амалга оширилишини қатъий талаб қилади”.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.