Ғазо ҳукуматининг Ахборот хизмати маълум қилишича, жиноятчи Исроил қуролли кучлари "узлуксиз геноцид ва этник тозалаш" орқали Ғазо секторининг 77 фоизини амалда назорат қилмоқда. Хизмат БМТ ва халқаро ҳамжамиятни "барча халқаро қонун ва меъёрларнинг очиқдан-очиқ бузилишини" тўхтатиш учун чоралар кўришга чақирмоқда.
Ғазо секторида тонг отганидан бери жиноятчи Исроил ҳужумлари натижасида камида 22 нафар фаластинлик, жумладан, журналист Ҳасан Мажди Абу Варда ва унинг бир неча оила аъзолари ҳалок бўлди.
Расмий маълумотларга кўра, Исроил чоршанба кунидан бери Ғазога ёрдам олиб кетаётган 100 та юк машинасининг киришига рухсат берган. Бироқ бу миқдор очлик хавфи остида қолган икки миллион аҳоли эҳтиёжларини қондиришга етарли эмас.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, жиноятчи Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 53 939 фаластинлик ҳалок бўлган, 122 797 киши эса яраланган. Ҳукумат Ахборот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳам ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.