Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 252 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Буриж ва Нусейрат, Рафаҳ ва Дайр ал-Балаҳ лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 30 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 37232 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Қалқиля, Байтлаҳм ва Женинга ҳужум қилмоқда. 3 фаластинлик ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар, жумладан, бир бола ҳибсга олинган.
▪️Ал-Қудс ва Ал-Қассам бригадалари: Биз Сдерот, Ашдод, Асқалан ва Нирамга зарба бердик. Улар, шунингдек, Нитсапим ўқи ва Карем Шалом назорат пунктида босқинчиларга ҳужум қилишди.
▪️Ҳусийлар Адан кўрфазида Украинанинг «Вербена» кемасини уриб юборишди. «Athena» ва «Sigardian» кемалари ҳам ҳужумга учради.
▪️Ливаннинг Жаната шаҳрида босқинчиларнинг ҳужуми натижасида бир аёл фельдшер ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди.
▪️УНРВА раҳбари: Ғазо яшаш учун яроқсиз бўлиб қолди, бу ерда вайронагарчиликнинг охири йўқ.
▪️Оммавий ишғол: Ҳизбуллоҳ шимолдаги барча нишонларни 50% дан ортиқ муваффақият билан уради. Ва унинг разведка қобилияти энг юқори даражада.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.