Исроил аскарлари яна 15 фаластинликни ҳибсга олди

Исроил аскарлари яна 15 фаластинликни ҳибсга олди

Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларида 15 нафар Фаластинликни қўлга олди.

Фаластин Маҳбуслар Уюшмаси ва Фаластин Маҳбуслар Ишлари Қўмитаси маълумотларига кўра, Исроил кучлари эрталаб ва тунда Ғарбий Соҳилдаги турли манзилларга рейдлар уюштирган.

Рейдлар чоғида қўлга олинганлар ва уларнинг яқинлари калтакланган ва таҳдидларга учраган. Бундан ташқари, уйни бузиш ҳолатлари мавжуд.

Умуман олганда, 7 октябрдан бери босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қўлга олинган фаластинликлар сони 3700 нафарга етди.

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери бу ҳудудларда фаластинликларни ҳибсга олиш ҳолатлари кўпайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!