"Атрофдаги меҳмонхоналар, кемпинглар ва турар-жой биноларидан 1550 киши эвакуация қилинди. Энг бошиданоқ август ойида меҳмонхоналарни тўлдирадиган дам олувчиларни эвакуация қилиш зарур эди", деб ёзади нашр.
Унга кўра, Torre La Peña лагерида бошлангани тахмин қилинаётган ёнғин сайёҳлик ҳудудига ўтган. Чоршанбага ўтар кечаси Андалусия ўрмон ёнғинларини ўчириш хизматининг 100 дан ортиқ мутахассислари ёнғин N-340 автомагистрали ва меҳмонхона мажмуаларига етиб боришининг олдини олиш учун ишлади. Эрталаб ёнғинни ўчиришга олтита самолёт жалб қилинган.
Расмийлар одамларни ушбу ҳудудлардаги пляжларга бормасликка чақирди ва хавфли зонадаги меҳмонхоналар, лагерлар ва муассасаларга киришни тақиқлади. Қисқа вақт ичида 5 мингдан ортиқ автомобиль ҳудуддан олиб чиқилди, эвакуация қилинган одамларнинг бир қисми эса иккита вақтинчалик жойлаштириш пунктига юборилди.
Тарифа мери Хосе Антонио Сантоснинг сўзларига кўра, ёнғин сўнгги йиллардаги энг жиддий ёнғин бўлиб, курашга провинсия бўйлаб ўт ўчирувчилар жалб этилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.