Испания Бош вазири Педро Санчес шанба куни "Исроилга Ғазодаги қирғинни тўхтатиш учун босим ўтказишга" чақирди ва Мадрид Халқаро Судни Исроилнинг уруш усуллари ҳақида қарор чиқаришга чақирувчи БМТ резолюциясини қабул қилишни режалаштираётганини айтди.
"Испания бу ваҳшийликка барҳам бериш учун ҳамма нарсани қилади. Испания ва Фаластин БМТ Бош Ассамблеясида янги резолюция лойиҳасини илгари сурмоқда. Биз Исроилдан Ғазонинг гуманитар блокадасини тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамига тўлиқ ва тўсиқсиз киришни таъминлашни талаб қиламиз", - деди Испания бош вазири.
Санчес Бағдодда бўлиб ўтган Араб Лигаси саммитида “дунё етакчилари Ғазодаги қирғинни тўхтатиш учун Исроилга босимни кучайтириши керак, айниқса халқаро ҳуқуқ бизга берилган каналлар орқали” деди.
💬 “Фаластин кўз ўнгимизда қон оқмоқда”, деди Санчес БМТ Бош Ассамблеясига иккита таклиф тақдим этишга ваъда берди: Халқаро Суднинг Исроил босиб олинган ҳудудлардаги мажбуриятларига риоя қиляптими ёки йўқлиги ҳақидаги қарори ва Исроилнинг Ғазодаги халқаро жавобгарлиги ҳақидаги қарор.
❕ Чоршанба куни эрталаб Испания бош вазири Педро Санчес Исроилни биринчи марта “геноцид давлати” деб атади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.