Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб Сенатга юборилди.
Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан исломий банк ва молия операцияларига оид ҳуқуқий нормалар лойиҳада акс эттирилганлиги маъқулланди. Шунингдек, молия стандартлари ҳамда инвестициявий депозитларга оид нормалар бўйича аввал билдирилган таклифлар инобатга олинганлиги халқ вакиллари эътиборида бўлди.
Лойиҳада исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш бўйича талаблар аниқ белгиланаётганлиги, исломий молия операцияларига оид тушунчалар очиб берилаётганлиги ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга исломий молия стандартлари асосида мижозларни молиялаштириш учун савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни олишга рухсат берилиши назарда тутилганлиги депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, депутатлар қонун лойиҳаси билан исломий молия операцияларига солиқ солиш бўйича тегишли тартибнинг жорий қилинаётгани молиялаштиришга оид хизматлар кўламининг ошишига катта туртки беришини таъкидлашди.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.