Ислом динида аёллар ҳуқуқлари чекланганми?

A A A
Ислом динида аёллар ҳуқуқлари чекланганми?

Ислом динининг жамиятимиздаги мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда аёлларга нисбатан тутган  позицияси қандай? 

Мен аввало сўрамоқчиман:  Ислом дунёсида аёлларга Ислом таълимотига кўра муносабатда бўлинганми?  Менимча, бундайин муносабат жуда ҳам камдан кам ҳолатда бўлган... 

Имом Ҳоким "Мустадрак" ида Ислом дунёси минг йилдан бери у ила ҳукм қилаётган мавзу-ёлғон ҳадис ривоят қилган. Ушбу ҳадис қуйидагича келтирилган: "Аёлларга ёзишни ўргатманглар, хоналарида маскан тутдирманглар...". Яъни, агар уй бир неча қаватлардан иборат бўлса, аёлларни тепа қаватга жойлаштириш ножоиз. Уларга ер усти ёки имкон бўлса ер ости ҳам бўлаверади.

Ушбу ёлғон ҳадисга амал қилиниши сабабли ўтган асрларда қиз болалар учун қишлоқлар ёки шаҳарларда  мактаблар очилмади ва аёлларга таълим бериш ортиқча, балки тақиқланган манфур масалага айланиб қолди !!  

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳнинг чўриларини  Аллоҳнинг масжидларидан ман этманглар",  бошқа ривоятда: «Аёлларга кечалари масжидларга киришларига изн беринглар», дея айтганларини ривоят қилди.

Шунда у кишининг ўғли набавий кўрсатмаларга қарши чиқиб: "Аллоҳга қасамки, ман этамиз", деди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу  анҳу ўғлининг кўкрагига бир урди ва унга ғазаб билан: "Мен: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай айтдилар десам, сен бундай қилмаймиз деяпсанми?!",  деди. Сўнгра эса умри охиригача у билан яхши муомала қилмади.

(Муслим ривояти).

(Аслида у кишининг ўғиллари бўлмиш Билол аёллар Набий алайҳиссаломдан сўнг зебу- зийнатга берилиб кетганидан фитна бўлмасин деб шундай айтган эди. Аммо, отаси буни ҳадисга беҳурматлик ўлароқ қабул қилди.

Шунингдек, аёллар сатри авратга бепарволиклари, зебу-зийнатга ҳирс қўйганлари боис ҳанафий уламолар аёлларни масжиддан ман этганлар. Лекин, қари аёлларга баъзи шартлар билан баъзи намозлар учун масжидга чиқишлари жоиз деб айтишган).

Ғаройиби шундаки, Ислом оламида гарчи саҳиҳ ҳадис бўлса-да Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳадисига эътибор берилмай, у кишининг (ўша воқеада) одоби яхши бўлмаган ўғли фикрига эргашилди.

Аёлларнинг масжидларга боришига умуман тақиқ қўйилди...

Узоқ йиллик изтиробли интилишлардан сўнг, аёлларнинг масжидда намоз ўқишлари учун қўйилган тақиқнинг 10% дан камроғини олиб ташлаш насиб қилди. Аммо, ҳайҳот-ки ҳали ҳам кўплаб шаҳар ва қишлоқлар масжидлари аёллар учун ёпиқ...

Мен Бирлашган Араб Амирликларида «Ал-Иттиҳод» газетаси томонидан ушбу масалага оид тарзда нашр этилган мақолага доир бир мажлисда қатнашдим. Устоз Мустафо Ширдий: Биз сешанба куни кечқурун Саъд ибн Абу Ваққас масжидида бўламиз, деб хабар бергач, маърузачи нутқини тугатди ва ўзаро мулоқат бошланди. 

Аёллар жойлашган махсус бўлимдан савол тушди. Савол берувчининг сўзларига кўра, у бир неча аёллари бўлган эркак билан турмуш қурган ва отаси ёлғиз ўзи яшаб, ғамхўрликка муҳтож бўлишига қарамай, эри унга отасининг зиёрат қилишига ва вақти-вақти билан унга ғамхўрлик қилишга рухсат бермас экан.  

Ушбу аёл эрига қарши чиқиб, отасига ғамхўрлик қилсинми ёки эрига итоат этиб отасига ғамхўрлик қилмасинми?

Савол ҳаммани ўйга толдириб, жим бўлиб қолишди. Барчанинг эътибори  маърузачи нима жавоб беришида эди. Зотан, маърузачи фазилатли олим бўлиб, ушбу савол кўплаб қалблар торларини чертгани аниқ ва  маърузачи қандай жавоб беришига жуда ҳам диққат билан қараб туришар эди.

Маърузачи Аллоҳга ҳамд айтиб, У Зотнинг Расулига салот-у салом йўллади. Кейин эса садоқат тўғрисида гапирди. Хотиннинг эрга итоат этиши, Ислом динида  оиланинг фаровонлиги ва жамият хавфсизлиги йўлидаги ушбу мажбуриятни бажариш ва унга риоя қилиш қандай таъкидлаганлигини айтиб ўтди.

Сўнгра, аёлдан эрини ўз отасига ғамхўрлик қилишига имкон бериши учун қатъий  саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириши лозимлигини айтди. Агар эр ўз айтганида қаттиқ туриб олса, унда унга итоат этмай, отасига ғамхўрлик қилиши мумкин эканини сўзлади. 

Чунки, отага қизидан бошқа қаровчи йўқ бўлиб, эрнинг эса унга аёллик хизматини бажарувчи бошқа аёллари ҳам бор. Ота-онани ҳурмат қилиш тўғрисидаги Қуръон ҳукми эса аниқ ва равшандир.  

Маърузачи жавобини тугатгач залда шивир-шивир кучайиб кетди...

 Мажлис қатнашчилари орасида бир нечта турмуш қурганлар кўп бўлиб,  шубҳасиз, улар маърузачининг жавобидан қониқишмади. Улар бу жавобда мантиқ ва ақлга зид тарзда, аёллар эрининг буйруғига бўйсунмасликларига даъват бор дея билишди. Мажлис иштирокчиларининг бир гуруҳи эса бу жавобдан асабийлаша бошлашди. Улар: "Маърузачининг бу фикри Ислом таълимотига зиддир. У бу жавобидан қайтиши шарт. Чунки эрга бўйсуниш, ундан бошқа барча масалалардан олдин лозим бўлади", деб айтишар эди.

Муҳими шундаки, биз масжиддан чиқдик ва ушбу саволнинг жавоби ҳақидаги турли фикрлар орасида савол ўз ҳолича қолаверди! 

Шайх муфтийдан фатвосини ўзгартириши ва отаси вафот этган тақдирда ҳам аёлни уйдан чиқармаслик тўғрисида ҳукм чиқариши талаб қилинди!  Ушбу талабга эса отаси вафот этганида ҳам  эри сафардалиги боис уйидан чиқмаган аёлдан Аллоҳ  рози бўлганлиги ҳақидаги ҳадисни далил қилинди. (бизда жуда машҳур ривоят).

Мен: Бу ёлғон ҳадис-ку, дедим!  Ислом номидан бир аёлни отасига оқ бўлиш, силаи раҳмни узиш ва гарчи отаси вафот қилган бўлса-да эри рози бўлмагани учун бормаслигини талаб қилиш ўта ғаройиб иш-ку!

 Бу бечора аёл қариндошлик риштасини йўқотган чоғида унинг учун бу оилавий уйда инсоний қадриятлардан нима қолар экан?

Ушбу муштипар аёл унга амр ва қаҳр қиладиган айғир (эр) қўл остидаги мулк бўла олади халос...

 Қишлоқдаги аёлларнинг аксарияти қонуний меросидан маҳрум бўлишиб, мерос фақат эркаклар ўртасида тақсимланади. Меросга эга бўлиб олган эркаклар: "Қандай қилиб бегона одамни отамизнинг ери (мероси) га эга бўлишига йўл қўямиз? (яъни, хотини олган мерос улушига эр эгалик қилиб олиши назарда тутиляпти).

 

Агар опа-сингил ўзининг қонуний мерос улушини сўрайдиган бўлса, акалари сингилдан бир умрга узилиб ҳам кетишади. 

Ва шарафли оилаларда ажойиб анъаналар мавжуд - яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли байтларига мансублигини даъво қиладиган оилаларда агар аёл эрига куфв (тенглик) да баробар бўлмаса жуда ҳам ваҳшатли ҳолатда вафот этади. Аммо шу шарафли оилага оид эркаклар эса инглиз ва америкаликларга уйланиш ҳуқуқига эга.

Кўриниб турибдики, Сем амаки ёки Жон тоғанинг қизлари у кимсанинг шарафига мос келадиган шарафга эга экан. Шарафли қон билан тақдирланган аёлларига келсак, улар ҳаёти давомида ўлимдан бошқа нарсага эга бўлишмайди. 

Имом Бухорий Рабиъ бинт Муавваз розияллоҳу  анҳодан ривоят қилади: "Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазот қилар, уришаётган қавмга сув берар, хизмат қилар, ярадорлар ва ўликларни Мадинага қайтариб олиб  борар эдик...".

Афтидан, бу анъана жуда қисқа муддатли бўлиб, уруш ва тинчлик кунларида ҳам яширинган эди. (жуда кўпчилик буни билишмайди ёки эътибор беришмайди).

 Ислом дунёсидаги касалхоналар бугунги кунда хорижий  ҳамшираларга узвий боғлиқ бўлиб, агар аёллар масжидларга боришдан тақиқлаган бўлса, уларга (юқорида айтилган) жанг майдонларига боришга ваколат берилар эдими?!

Мен Ғарб цивилизациясининг хусусиятларини бизнинг жамиятимизга таъсир ўтказишини тушунишни ҳам истамайман, чунки, бу цивилизация яхши анъаналар билан бирга ёмон урф-одатларни бирлаштиради. 

Аксинча, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг биринчи салафлари ҳаётининг таржимаи ҳолидан ёзма ёки тушунарли матнларни амалга оширмоқчиман ва бу йўл хаёлот ва бузуқлик қилина олмайдиган йўлдир. 

Аёллар масаласига келсак, мен улар ҳақида тўқилган ҳадислар, мўлжалланган мақсад билан ўзгартирилган заиф ҳадисларни ва уларнинг мавқеи (асл мақсади) дан чалғитилган саҳиҳ ҳадисларни кўрдим... 

Баъзи фақиҳлар наздида аёлнинг уйидаги ибодати унинг Масжидул Ҳаром ёки Масжидун Набавийдаги намозидан афзал эканини ўқиб ҳайронлар қолдим!

Ва мен: Агар ростдан ҳам шундай бўлган бўлса, нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз масжидларида аёлларнинг сафларини ташкил қилдилар? Нега у зот алайҳиссалом улар учун махсус эшик ясатдилар? Нима учун уларга бу эшикдан бориб, илм ўргатдилар ва садақа беришга ундадилар? Нега «баъзилар»ни аёлларнинг сафларига яқин бўлишларидан ҳазир бўлиш ила огоҳлантирдилар? 

Воқеълик шуки, агар фарзандларини боқиш ёки тарбиялаш масъулияти аёлнинг зиммасига юкланган бўлса, аёлнинг ўз уйида намоз ўқиши мақсадга мувофиқроқдир. Лекин, агар у бу вазифаларни бирон бир сабаб билан енгиллатса, ҳеч бир киши аёлни кеча-ю кундуз масжидга боришига тўсқинлик қила олмайди. 

Яъни, жамоат намозига бориш аёлларга эркаклар каби суннати муаккада эмас. Аммо ушбу нарсалар  ила аёлнинг амалий ва ибодат ҳаётини ўликдек қамалга олиниб, худди Ислом дунёсидаги ижтимоий шароит тугагани каби, аёлларни дунёда ёки динда ўрни бўлмаган ҳайвонга айлантирилди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка шаҳрини фатҳ этганларида, аёллар у зотга байъат қилиш учун чиқиб, у зотдан Ислом таълимотларини ўргандилар ва улар бу мақсадда ўз уйларида қамалиб ўтирмадилар. Яъни, у вақтда аёлнинг жамоат ҳаёти билан алоқаси мавжуд эди ва амалда у эркакнинг муносабатлари билан баробар бўлган. Лекин бу чегарадан сира ҳам ошмаган...

Макка фатҳидан аввал кўплаб аёллар Исломни қабул қилдилар. Улар кофир эрлари билан қолишдан бош тортдилар, шунинг учун улар Мадинага ҳижрат қилишга қарор қилдилар... 

Бу нарса мусулмонлар Маккадан ўз динини сақлаш учун қочиб, ўзларига қўшилган ҳар бир кишини мушрикларга қайтариб беришга мажбур бўлган Худайбийя шартномасини амалга оширилган вақтда бўлган.  

Сўнгра аёлларни бу ҳукмдан узоқлаштирган Қуръон оятлари нозил қилинди.

 Аллоҳ толо марҳамат қилади: 

«Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонини билгувчидир. Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтариб юборманг».

(Мумтаҳана, 10).

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ўша синовли вақтларда муҳожир аёлларга  қасам ичирганлиги ҳақида хабар берилган. Аёллар бу тарзда қасам ичишар эди: «Аллоҳ ҳаққи, мен бир ердан бошқа ерга кўчиш рағбатида эмасман!  Аллоҳ ҳаққи, мен эримни ёмон кўриш сабабли бу ерга келганим йўқ!  Аллоҳ ҳаққи, мен дунё моли истагида чиқмадим!  Аллоҳ ҳаққи, мен Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган муҳаббатим сабабли бу ерга келдим!!! ». 

Ушбу ўринда сиз нимани кўраяпсиз? Мустақил, одамларга ҳурматли, ҳақиқат учун курашадиган, тинчликсевар, виждони ва тафаккурига биноан яшайдиган  одамни кўрмаяпсизми?  

Сўнгги асрларда мусулмон аёллар ичидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада эканларида у зотга қатъий ишонган ва Мадинага у зот сари ҳижрат қилган аёллар кабилар қаерда қолди? Қани улар?!

Китоб, иймон, намоз ёки умумий маданиятни билмайдиган, аммо унинг учун исмини билиш ҳам  шармандали деб ҳисобланадиган  аёллар қолдими?!  

Чунки, ҳозирдаги бечора аёлларнинг овқат тайёрлаш ва эрини рози қилишдан бошқа вазифаси қолмаган !

Шайх Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ.

"Ислом ҳақида юз савол" китоби. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.