ИРҚК: Биз Исроилнинг чегараларимизда жойлашишига тоқат қилмаймиз

ИРҚК: Биз Исроилнинг чегараларимизда жойлашишига тоқат қилмаймиз

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) вакили Рамезон Шарифнинг айтишича, Эрон ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ўз чегаралари яқинида Исроил базаларини жойлаштиришга тоқат қилмайди.

Бу ҳақда у бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Исроил расман Эроннинг ўз чегараларида жойлашиши ва мавжудлигини кучайтиришга қарши эканлигини ва шунинг учун бизнинг базаларимизни жиддий кузатиб боришини маълум қилди. Биз ҳам шундай сиёсатга амал қилиб, чегараларимизда Исроил базаларининг жойлаштирилишига тоқат қилмаймиз”, деди у.

"Агар Исроил томонидан қандайдир жиноий фикр аниқланса, биз қатъий жавоб қайтарамиз ва биз ҳеч қачон халқ манфаатларидан четга чиқмаймиз", дея хулоса қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!