“Интер” клуби футболчиларидан 2 ойлик маошдан воз кечиш сўралди

“Интер” клуби футболчиларидан 2 ойлик маошдан воз кечиш сўралди

Миланнинг “Интер” клуби футболчиларидан 2 ойлик маошдан воз кечиш сўралди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар қилмоқда.

Бу ҳақда жамоа президенти Стивен Чжан ўйинчилар билан ўтказилган учрашувда маълум қилди. Айни пайтда клуб коронавирус пандемияси туфайли молиявий инқирозга учраган. Бу масала бўйича ҳар бир футболчи мустақил қарор қабул қилади.

Маълум қилинишича, яқин кунларда спортчилар “Интер” раҳбарияти билан вазиятни муҳокама қилиш учун учрашади. Жамоанинг бош мураббийи Антонио Конте учрашувга келмади. Мутахассисдан ҳам маоши пасайишига рози бўлиш сўралгани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Италия биринчилигининг жорий мавсумида “Интер” 35 та матчда 85 очко тўплаб, муддатидан олдин мамлакат чемпиони бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!