Инсон миясининг энг хавфли душмани маълум бўлди

Инсон миясининг энг хавфли душмани маълум бўлди

Корнелл университети неврология ва радиология кафедраси ассистенти Лиза Москонининг фикрича, нотўғри овқатланиш биринчи навбатда мияни зарарлайди.

Тўйинган ҳайвон ёғларини ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотлари юрак-қон томир касалликлари ва когнитив муаммолар хавфини оширади.

"Биз ёғли, ширин овқатларни истеъмол қилганда ошқозонда эмас, балки мияда турли таъсирлар, аломатлар пайдо бўлади", – деди у.

Бундан ташқари, ёғли овқатланиш миянинг функционал ва структуравий элементларини йўқотишига олиб келади. Натижада мия қаришга мойил бўлиб қолади.

Салбий таъсирнинг олдини олиш учун шифокор антиоксидантларга бой озиқ-овқатларни, шу жумладан, C ва Е витаминлари, бета-каротин, омега-3 ёғ кислоталари ва яллиғланишга қарши Б витаминларини истеъмол қилишни тавсия қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!