Индонезиянинг собиқ президенти вафот этди

Индонезиянинг собиқ президенти  вафот этди

Индонезиянинг собиқ президенти Бухориддин Юсуф Ҳабибий 83 ёшида вафот этди, деб хабар беради «РБК».

Қайд этилишича, Индонезия собиқ президенти соғлиғи тўсатдан ёмонлашгани учун Жакартадаги ҳарбий госпиталга олиб келинган эди. Ҳабибий ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида 9 сентябрь, душанба куни вафот этган.

Ҳабибийнинг ўғли отасининг 1 сентябрь куни юрагидаги муаммолари туфайли шифохонага жойлаштирилганини айтганди.

Индонезияда 14 сентябргача миллий мотам эълон қилинган.

Ҳабибийнинг президентлиги мамлакат тарихидаги энг қисқа президентлик даври ҳисобланади. У мамлакатни 1999 йилда парламент томонидан бошқа президент сайлангунига қадар бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!