Имомали Раҳмон Қирғизистонга боради

Имомали Раҳмон Қирғизистонга боради

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2-июн куни Қирғизистонда бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммитида иштирок этади, деб хабар бердиТожикистон давлат раҳбари матбуот хизмати Asia Plus нашрига.

Саммитда Ўзбекистон, Қозоғистон раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилишда Европа томонидан Европа кенгаши президенти Шарл Мишел иштирок этади.

Манбага кўра, саммит доирасида Имомали Раҳмон ва Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ўртасида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Президентлар нимани муҳокама қилиши ҳақида хабар берилмаган.

2022-йил 27-октябр куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишелнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!