Маълумки, "Адолат" социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида истироҳат боғлари, сайилгоҳларни хусусийлаштиришни тақиқлаш, ва бунинг учун жавобгарликни белгилаш таклифи илгари сурилган эди.
Партия ўрганишларига кўра, ҳозирги кунда республикадаги 184 та истироҳат боғларида дарахтзор ҳудудлар камайтирилиб, 944 та бино-иншоот қурилган. 18 та истироҳат боғида 91 та ноқонуний қурилма мавжуд эканлиги аниқланган. Уларнинг 98 тасида 1 248 та аттракционлар ноқонуний ўрнатилган.
Партия Сайловолди дастурида белгиланган мазкур мақсадларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан "Адолат" СДП ва Экологик партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари томонидан аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида Президентимиз сайлов компанияси давомида партиялар томонидан илгари сурилган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган таклифларнинг амалга оширилиши муҳим эканлигини таъкидлади. Шу жумладан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш, дорилар устидан назоратни кучайтириш, сунъий нарх ошишининг олдини олиш ва рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланган эди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланса, янги парламентнинг биринчи қонуни бўлади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
2 декабрга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари учувчисиз самолётлардан Россиянинг учта вилояти ва Қримга ҳужум қилиш учун фойдаланди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия президенти Владимир Путин 2025 йил учун ҳарбий харажатларни рекорд даражага кўтариб, буджет режаларини тасдиқлади. Москва Украинадаги урушни давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафта ОАВ хабарларига кўра, Литва уч хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган ва уларга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (CОP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Калифорния маъмурияти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмуриятига ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда чиқариб юборишни ташкил этишда ёрдам бермайди.
Сўнгги бир кун ичида Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида Save the Children ва World Central Kitchen гуманитар ташкилотлари ходимлари ҳалок бўлди.
Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Франция президенти Эммануэль Макрон француз ҳарбийлари томонидан 1944 йилда амалга оширилган қатлиомни расман тан олди. Бу ҳақда у Сенегал раҳбариятига фожианинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида гапирган.
Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.