Элит ОЧЛ. «Пахтакор» учинчи сафар ўйинида дуранг қайд этди
Элит Осиё чемпионлар лигаси 5-тури доирасида "Пахтакор" клуби Дубай шаҳрида Эроннинг "Истиқлол"и билан тўқнаш келди. Мазкур баҳсда ҳар икки жамоага ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлса-да, дарвозаларга тўп киритилмади.
Томонлар вақти-вақти била тўпни назорат қилишди. "Пахтакор" рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади. Теҳронликлар эса 3 та аниқ зарба беришди. Владимир Назаров уларни қайтаришга муваффақ бўлди.
Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" сафида бугун тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу дуранг туфайли "Пахтакор"нинг очколари 3 тага етди. "Истиқлол" ҳисобида эса 4 очко мавжуд.
Элит Чемпионлар Лигаси, 5-тур
Дубай, "Рашид" стадиони, 21:00
"ИСТИҚЛОЛ" (Эрон) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - 0:0
Огоҳлантиришлар: Фаллаҳ (57), Муродманд (87), Никнафс (90+2) — Алижонов (74),
"Истиқлол": Саид Ҳуссайни, Ҳуссайн Муродманд, Саман Фаллаҳ (Салимий 63), Рамин Ризоиян, Милад Закипур (Жалилий 64), Бланко (Содиқий 63), Ндонг, Рафаэль, Жалолиддин Машарипов, Муҳаммад Исломий, Араш Резаванд (Никнафс 64).
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Азмиддинов, Абдуллаев, Абдумажидов, Маҳаммаджонов, Бўриев, Холматов (Асқаров 89), Адҳамзода (Ўринбоев 90+3), Абдуманнопов (Мерк 89), Жўрақўзиев (Ҳошимов 81).