Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшайдиган Гулмира Жўраева ўз ҳовлисини ўзбошимчалик билан кенгайтириб, темир йўл ёқасига жуда яқин масофада девор кўтаради. Кадастр ҳужжатларида рухсат этилмаган жойнинг 43 квадрат-метр майдонида омборхона қуриб олади.
Ғайриқонуний бу ҳолат юзасидан суд органларининг ижро ҳужжати МИБ Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилингач, тегишли ҳаракатлар олиб борилди. Ноқонуний қуриб олинган омборхона ва узунлиги 27 метр бўлган деворни ихтиёрий бузиб олиш учун Г. Жўраевага Мажбурий ижро бюроси туман бўлими талабнома берди. Бироқ, темир йўлга жуда яқин ҳудудни қонунга зид эгаллаб олган қарздор суд ҳужжати ва МИБ талабномасига беэътибор муносабатда бўлди. У суд ҳужжати талабларини ихтиёрий бажармагани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида ижро йиғими ва маъмурий жарима чораси қўлланилди.
Темир йўл ёқасида қад тиклаган иншоотни мажбурий тартибда бузиш чораси кўрилди. Давлат ижрочиси Д. Назаров мажбурий ижро ҳаракатини тайинлагач, ноқонуний қурилма махсус техника ёрдамида бузиб ташланди.
– Шундан сўнг ерга оид қонунчиликни бузган фуқаро ўз қилмишининг нотўғри эканини тушуниб, хатосини англаб етди, – дейди МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси масъул ходими Қобилжон Турсунов. – Ўзбошимчалик билан қилган бу ишидан пушаймонлигини билдирди. Темир йўл ёқаси қайта тартибга келтирилиб, поездлар қатнови учун хавфсиз ҳудудга айлантирилди.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.