Ички ишлар бўлими бошлиғини муштлашишга чақирган тадбиркор қамоққа олинди

Ички ишлар бўлими бошлиғини муштлашишга чақирган тадбиркор қамоққа олинди

Фуқаро А.Ш. (Абдуллоев Шахбоз Нарзулло ўғли) Ромитан туман деҳқон бозорида мева сабзовот махсулотларини савдоси билан шуғулланиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келар эди. У савдоси чаққон бўлишини кўзлаб, 2019 йил 14 июнь куни соат 12:00 ларда мева сабзавот махсулотларини рухсат берилган жой савдо растасидан олиб, одамлар гавжум ўтадиган жойга ерда тўкиб қўйиб савдо кила бошлади.

Шу жараёнда бозорда савдо тартиб қоидаларини назорат қилиб юрган туман хокими ҳамда ИИБ бошлиги биргаликда А.Ш.нинг олдига келиб, бозорда ўрнатилган тартиб қоидаларга амал қилишини сўраганларида А.Ш. ИИБ бошлиғининг қонуний талабларини бажармай, қўлларини қулоч ёйиб бозордаги фукароларни эътиборини ўзига жалб қилиб, ИИБ бошлиғидан милиция кийимини ечишини ва у билан жанг қилишини агар муштлашишда енгса бозордаги тартиб қоидага амал қилишга розилиги ҳақида гапириб, ҳайқириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ИИБ бошлиғига қараб юриб ҳамла қилиш максадида бораётганида, туман хокими тадбиркорнинг ушбу харакатидан хайратда колиб ўзини чекага олди фукаролик бурчини бажараётган фукаролар томонидан А.Ш. тўхтатилди.

Ромитан туман маъмурий судининг 2019 йил 14 июндаги қарори билан А.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтК 198-моддасининг 1-қисми, 194-моддасининг 1-қисми ва 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб 5 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!