“Ҳумо” муҳим ғалабани қўлга киритди

“Ҳумо” муҳим ғалабани қўлга киритди

Хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионати доирасида “Арлан” ва “Ҳумо” ўртасида сўнгги, бешинчи ўйин ўтказилди.

Кокшетау шаҳридаги “Бурабай Арена”да ўтказилган мазкур учрашувнинг асосий вақти ҳамда овертайм 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Буллитлар сериясида эса “Ҳумо” жамоаси ғалаба қозонди. Шу тариқа, пойтахтимиз клуби сафарда мусобақа пешқадамини 2:3 ҳисобида енгди.

Маълумот учун, “Ҳумо” хоккей клуби мунтазам чемпионатда 75 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Энди “Ҳумо” навбатдаги икки ўйинини Тошкентда ўтказади. Дастлаб, 7 февраль куни “Ҳумо Арена” мажмуасида “Номад”га қарши баҳс олиб борса, 9 февраль куни “Актобе”ни синовдан ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!