Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида ҳукумат маълумотларига кўра, 72 соат ичида камида саккиз киши қуёш уриши оқибатида ҳалок бўлди. Миллий метеорология хизмати жорий ҳафтада штатнинг айрим ҳудудларида иссиқ ҳаво давом этишини тахмин қилмоқда, дея хабар беради Reuters.
Ҳиндистон метеорология департаменти (IMD) минтақадаги ҳаво ҳарорати меъёрдан 4,5-6,4 даражага юқори эканлигини маълум қилди. Душанба куни Одиша шаҳри марказида, Бхубанешварда максимал ҳарорат 39°С қайд этилди.
Ҳиндистон ва Осиёнинг бир қанча бошқа қисмларида ғайриоддий иссиқ ёз кузатилмоқда, олимлар фикрича, бу тенденция инсон томонидан қўзғатилган иқлим ўзгариши билан кучаймоқда. Метеорология хизмати яқин кунларда шимолий ва шарқий Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида иссиқ об-ҳаво шароити сақланиб қолишини тахмин қилмоқда.
Аввалроқ Ҳиндистонда жазирама туфайли уч кун ичида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, май ойи охирида Ҳиндистон пойтахти Деҳлида янги рекорд даражадаги ҳаво ҳарорати қайд этилди ва у 49,9°С га етди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.