Ҳиндистонда рўй берган ёнғинда ками 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда рўй берган ёнғинда ками 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шарқидаги Жхарханд штатидаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин оқибатида камида 14 киши, жумладан, ўн нафар аёл ва уч бола ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, яна ўнга яқин жабрланувчи шифохонага етказилган.

Ҳодиса 31 январь куни кечқурун Дханбад шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ёнғин тўй бўлаётган вақтда содир бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни топиш бўйича қидирув ишларини олиб боришди.

Бу сўнгги икки кун ичида минтақада содир бўлган иккинчи ёнғиндир. 28 январь куни қариялар уйидаги ёнғинда беш киши ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!