Ҳиндистон декабрь ойида коинотга робот-гуманоид юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) раҳбари Ви Р. Нараянан маълум қилди.
Маълум қилинишича, ушбу миссия Ҳиндистоннинг биринчи инсон бошқарадиган “Гаганян” космик миссиясига тайёргарликнинг янги босқичи бўлади.
Вёммитра (санскритча Вёма — коинот, Митра — дўст) номли аёл қиёфасидаги робот-гуманоид капсулада мустақил парвозни амалга ошириш учун махсус ишлаб чиқилган. Робот коинот шароитида кеманинг барча асосий тизимларини — ҳаётни таъминлаш тизимларидан тортиб парвозни бошқариш тизимларигача текшириши кўзда тутилган.
“Агар миссия муваффақиятли ўтса, келаси йили яна иккита пилотсиз миссияни амалга оширамиз. 2027 йил март ойида барча синовлар якунлангач, бош вазир Нарендра Моди эълон қилганидек, “Гаганян”нинг асосий инсон бошқарадиган миссияси ишга туширилади”, деди ISRO раҳбари.
2018 йил август ойида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди илк бор ўз мамлакати орбитага биринчи миллий космик экипажни юборишини расман эълон қилган эди.
Маълумот учун, “Гаганян” лойиҳасининг номи (санскритча “гагана” — осмон сўзидан олинган) “осмон кемаси” деган маънони англатади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.