Ҳиндистон ҳукумати WhatsApp’дан нимани талаб қилмоқда?

Ҳиндистон ҳукумати WhatsApp’дан нимани талаб қилмоқда?

WhatsApp мессенжерининг фойдаланувчилари сони жорий йилнинг бошидаёқ 1,5 миллиарддан ошган. Facebook компанияси эгалик қилаётган сервислар ичида айни шу маҳсулот энг оммалашганидир.

Мазкур мессенжернинг 250 миллиондан зиёдроқ фойдаланувчиси Ҳиндистонда яшайди. Ушбу мамлакат ҳукумати эса WhatsApp маъмуриятидан ундаги ёзишмаларни шифрламасликни талаб қилмоқда. WhatsApp вакиллари ҳозирда буни рад этиб, мессенжернинг махфийликка суянишини таъкидлашмоқда.

Лекин шуниси ҳам борки, ёзишмаларга кириш ҳуқуқини ҳукуматга тақдим этмайдиган мессенжерларни блоклайдиган Россияда WhatsApp ҳеч бир муаммосиз ишламоқда.

Manba: terabayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!