Ҳимолай тизмасида сув тошқини ва кўчкилар юз бериши оқибатида 2400 нафар сайёҳ тоғлар орасида қолиб кетди

Ҳимолай тизмасида сув тошқини ва кўчкилар юз бериши оқибатида 2400 нафар сайёҳ тоғлар орасида қолиб кетди

Манбада айтилишича, табиий офат Ҳимолай тизмасининг Ҳиндистон ва Непал ҳудудларидаги қисмларида кузатилган. Жуда кўп ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари юз бериб, адирликларда тупроқ кўчиши кузатилган.

Офатдан энг кўп зарарланган ҳудуд Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Сикким штати эканлиги маълум қилинган. Ҳозиргача штатда камида 6 киши ҳалок бўлган.

“Сўнгги 36 соатдан бери тинимсиз ёмғир ёғмоқда. Биз ҳудудда жасадларни топдик ва оилаларига топширдик”, — деган Сикким тумани судьяси Хем Кумар.

Тошқинлар Непалнинг Коши провинциясида ҳам вайронгарчиликлар келтириб чиқарган. Ҳозиргача 4 та жасад аниқланган.

Тошқин ва кўчкилар Непал ҳамда Ҳиндистонда 100 дан ортиқ бинони ювиб кетган. Халқаро йўллар тупроқ билан тўсилиб қолгани боис штатларга кириш имконсиз бўлиб қолган.

Непал расмийлари фавқулодда вазият оқибатида 2400 нафар сайёҳ тоғлар орасида қолиб кетганини маълум қилган. Ҳудудларда хавф даражаси сақланиб тургани боис айни дамда қутқарув гуруҳлари юбориш ҳам имконсиз. Ҳукумат мамлакатга кириб келаётган сайёҳларни вазият тинчигунча шаҳарларни тарк этмасликка чақирган.

Катмандудаги маъмурият яқин бир ҳафта ичида вилоятларга борадиган йўлларни қайта очиш имкони йўқлигини айтган. Ҳиндистон билан бирга Ҳимолай тизмасида йўқолганларни топиш учун ҳаво-қутқарув операциялари ташкил этилиши билдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!