Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда қатъий карантин тартибларининг қайтарилиши сабабларини маълум қилди

Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда қатъий карантин тартибларининг қайтарилиши сабабларини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда қатъий карантин тартибларининг қайтарилиши сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

«Касалланиш сонининг иккига кўпайтирилиш даврини асосий кўрсаткич, деб биламиз. Республикамизнинг асосий ҳудудлари яшил бўлиб турган пайтда иккиланиш кўрсаткичи 10-11 ҳафтага етган бўлса, ҳозир Республикада иккиланиш даври ўрта ҳисобда 3 ҳафтадан сал ошади, Тошкентда 2 ҳафтагача тушиб кетган. Бунинг асосий сабаблари олдин бизда янги касалланиш ҳолатлари фақатгина асосан чет элдан қайтарилаётган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, ҳозирги кунда тенг ярми аҳоли орасида аниқланмоқда», — дейди мутахассис.

Карантин чоралари юмшатила бошланганидан сўнг касалланиш сони кескин ортиши чоралар кучайтирилишининг яна бир сабаби сифатида қайд этилди. Бугунги кунда коронавирусга йўналтирилган шифохоналарнинг жами 5 мингдан ортиқ койка-ўринларида коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда. Айни рақам жуда катта эканлиги, зарарланганлар сонини қисқартириш ҳамда касалланиш занжирини ҳеч бўлмаганда бир ойга узиш ва тизимни қайта тиклаш ҳам қатъий карантин қайтишининг сабабларидан бири сифатида таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!