Ҳабиб Нурмагомедов ММА'даги биринчи жангидан қанча пул олганди?

Ҳабиб Нурмагомедов ММА'даги биринчи жангидан қанча пул олганди?

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов биринчи жангида қанча гонорар олганини очиқлади.

Ҳабиб Нурмагомедов 2008 йил ўзининг ММА'даги дебют жангида озарбайжонлик Вусал Байрамовни мағлуб қилганди.

"Ўзимнинг ММА'даги биринчи жангимда 2000 доллар ишлаб олганман. Мен ўша пайт 19 ёшда эдим. Отам тезроқ профессионал жанг ўтказишимни айтганди. Шундан сўнг, менга биринчи рақибни таклиф қилишди.

Мен улардан "ростдан битта жанг учун 2000 доллар берасизларми?", - деб сўрадим. - Ҳа, деб жавоб беришди. Икки минг доллар ўша пайт жуда катта пул эди, орадан 13 йил ўтди. Ўша йигитнинг жангларини кўрдим ва дедим: осонгина пул, жанг қиламан.

Жангимиз Украинада бўлганди. Мен уни биринчи дақиқаларнинг ўзида мағлуб қилдим. Пулни олдим ва уйга қайтдим", -дейди Ҳабиб Нурмагомедов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!