Грузия президенти Саломе Зурабишвили ваколат муддати тугашига қарамай ўз лавозимида қолишини айтди. Фуқароларга телемурожаатида у ўзини «мамлакатдаги ягона мустақил ва қонуний институт» деб атади.
Зурабишвили 2024 йил октабр сайловларидан кейин тузилган парламентнинг қонунийлигини тан олишдан бош тортди.
“Қонуний парламент йўқ, шунинг учун ноқонуний парламент янги президентни сайлай олмайди, шунинг учун инаугурация ҳам бўлиши мумкин эмас. Менинг мандатим менинг ўрнига кимнидир қонуний равишда сайлайдиган қонуний сайланган парламент бўлгунга қадар давом этади. Мен сиз биланман ва сиз билан бўламан", деб таъкидлади у.
Октябрь ойидаги сайловлар мухолифат "Россияпараст" деб атайдиган ҳукмрон "Грузия орзуси" партиясига кўпчилик ўринларни олиб келди. На мухолиф партиялар, на президент сайлов натижаларини тан олмади.
Айни пайтда Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралардан воз кечишга қарши намойишлар давом этмоқда. 28 ноябрь куни Бош вазир Ираклий Кобахидзенинг баёнотларидан сўнг Тбилиси ва бошқа шаҳарларда парламент олдида намойишчилар йиғилди. Полиция сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатади, намойишчилар эса пиротехника воситалари билан жавоб беришади.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, икки кеча давом этган намойишлар давомида 150 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Намойишлар ортидан фақат «Грузия орзуси» депутатларидан иборат парламент президентлик сайловларини 2024 йил 14 декабрга белгилади. Янги давлат раҳбарининг инаугурацияси 29 декабрга белгиланган. Ҳукмрон партия номзод сифатида собиқ футболчи Михаил Кавелашвилини кўрсатди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда самолёт бортида содир бўлган воқеа ва ундан самолётни тарк этиши сўралган воқеага изоҳ берди. Самолёт Лас-Вегасдан Лось-Анжелесга учаётган эди.
А Серияда ҳаракат қилаётган "Эмполи" ҳозирда "Рома" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун курашда етакчилик қилмоқда, дея хабар берди Николо Скира.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинанинг артиллерия қобилиятини кучайтириш мақсадида режалаштирилган 54 та ғилдиракли гаубицанинг биринчисини топширди.
Туркия сўнгги йилларда дунё археология соҳасидаги янги кашфиётлари билан шов-шувларга сабаб бўлмоқда ва йил давомида олиб борилган қазишмалар орқали минг йиллар аввалги ҳаёт изларини очиб берадиган муҳим топилмаларни топишда давом этмоқда.
Украина президентининг айтишича, Шимолий Кореянинг икки аскари Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинлари томонидан ҳарбий асир сифатида асирга олинган. Пхенян урушда Москвага ёрдам бериш учун минглаб аскарларини сафарбар этган.