АҚШ сенатори Линдси Грэмнинг айтишича, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп 2025 йил 20 январдаги инаугурациясидан олдин Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни озод қилишга эришмоқчи. Бу ҳақда Грэм Axios нашрига берган интервьюсида гапириб ўтди.
Ғазодаги можарони ҳал қилиш масаласи амалдаги президент Жо Байденнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ, сўнгги ҳафталарда сезиларли тараққиётнинг йўқлиги бу вазифани Трамп маъмуриятига қолдириши мумкин.
Грэмнинг сўзларига кўра, Трамп гаровга олинганларни озод қилиш ва урушни имкон қадар тезроқ тугатиш бўйича келишувга эришиш тарафдори.
«У буни ҳозир содир бўлишини хоҳлайди. Трамп маҳбуслар масаласига эътибор қаратган ва уларнинг озод этилишини ўз ичига олган сулҳни қўллаб-қувватлайди. У қотилликлар тўхтатилишини истайди», — деди сенатор.
Грэм ўтиш даврида Байден ва Трамп маъмуриятлари бу масалада биргаликда ишлай олишларига умид қилишини айтди. Трамп Ғазо можаросини ҳал қилиш Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ва Эронга қарши иттифоқ тузиш каби ташқи сиёсат режаларини амалга ошириш учун зарур, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Жо Байден Исроил ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатишни эълон қилган эди. Трамп жамоасининг фикрича, бу келишув республикачиларнинг сайловлардаги ғалабаси туфайли амалга оширилган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.