Хитой Россия мисолида Ғарб санкцияларига қарши курашиш йўлларини ўрганмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзади.
Уларнинг сўзларига кўра, Пекин санкцияларнинг Россияга таъсирини ўрганувчи ва мамлакат раҳбариятига мунтазам равишда ҳисобот тайёрлайдиган махсус "идоралараро гуруҳ" тузган. Бундай тадбирларнинг мақсади Ғарб чекловлари таъсирини юмшатиш бўйича Россия тажрибасидан сабоқ олишдир. Хусусан, шу мақсадда Хитой расмийлари вақти-вақти билан Москвага ташриф буюриб, у ерда Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари билан учрашиб туради.
ХХР Россиянинг санкциялар босими остида "маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ташаббусларидан" ҳам манфаатдор, деди газета суҳбатдошларидан бири. Пекин, The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, агар Тайван атрофида вазият кескинлашса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украина можароси муносабати билан Россияга қарши кўрилган чоралар каби Хитойга қарши санкциялар жорий этишидан қўрқишлари мумкин.
Газета манбаларининг таъкидлашича, бу гуруҳнинг иши Хитой босқинга тайёрланаётганини англатмайди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги нашрга берган изоҳида Пекин “дунёдаги барча давлатлар, жумладан, Россия билан тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлар асосида ҳамкорлик қилиш” тарафдори эканини таъкидлади.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.