Евроиттифоқнинг Россияга қарши бўлажак 15-санкция пакети Москвага нефтни G7 томонидан белгиланган «нарх чегарасидан» юқорироқ сотиш имконини берувчи танкерларнинг соя флотига қарши курашишга қаратилган. Бу 400-600 та кема турли хил ҳийла-найранглардан фойдаланади - денгизга нефть қуйиш ва геолокацияларни сохталаштириш. Мутахассисларнинг фикрича, соя флоти юк ташиш хавфсизлиги ва атроф-муҳит учун хавф туғдирадиган эски ва ёмон таъмирланган кемалардан иборат.
Ҳозирча юздан кам бундай кема Ғарб санкциялари остида. Бироқ, Европа Иттифоқининг 15-санкция пакети вазиятни сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Адлия бўйича Европа комиссари Диде Рейндерснинг таъкидлашича, санкцияланган танкерлар бозорнинг бошқа иштирокчилари учун «дахлсиз» бўлиб қолади, бу эса Россиянинг улардан фойдаланишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, янги пакет ЕИда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмайди, чунки Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия соя флоти ишидан фойда кўрмайди.
Киев Иқтисодиёт мактаби маълумотларига кўра, Россия хомашёсини ташувчи яна 39 танкер ва нефть маҳсулотларини ташувчи 39 танкерга нисбатан санкциялар жорий этишнинг ўзи кифоя. Бу «Россияга жиддий зарар этказади ва уни нефть нархига нисбатан чекловлар қўйиладиган асосий флотидаги танкерларга кўпроқ таянишга мажбур қилади», - дейди КШE.
Мутахассислар Ғарб давлатларига санкциялар қўллашдан ташқари бошқа чоралар ҳам кўришни тавсия қилади. Хусусан, соя флоти танкерлари учун эҳтиёт қисмларни сотишни тақиқлаш, шунингдек, фаол текширувлар олиб бориш ва нефтни кемадан кемага ҳайдаш каби операциялар учун катта миқдорда жарима солиш.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.