Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади. Унинг фикрича, агар бу борада келишувга эришилса, улар сулҳга риоя этилишини назорат қилишлари ҳам зарур бўлиши мумкин.
«Бугунгача қайси давлатлар ўз ҳарбийларини Украинага жўнатишга тайёр экани муҳокама қилинган эди, менимча, ҳеч нарсани истисно қилмаслик ва стратегик масалаларда ноаниқликка йўл қўймаслик керак», - дея унинг сўзларини келтиради агентлик.
Сиёсатчининг фикрича, Европа ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган тақдирда муҳим роль ўйнаши керак, бу келишувга риоя этилишини назорат қилиш учун қўшин юбориш ҳам мумкин. «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Украина қарор қилади», дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.