Россиянинг ўрта масофага учувчи баллистик ракетаси «Орешник» Европа қитъасидаги можароларда қўлланган энг узоқ масофали қуролга айланди.
Бу ҳақда Ғарб ҳарбий таҳлилчиларига таяниб, «The New York Times» хабар берди.
АҚШнинг Мидлбери халқаро тадқиқотлар институти ядро тарқалишини олдини олиш дастури директори Жеффри Люисга кўра, Украинадаги «Южмаш» ракета заводига «Орешник» зарбаси Украина кучларига жиддий зарар етказган.
Вашингтоннинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази ракетага қарши мудофаа дастури раҳбари профессор Том Карако фикрича, «Орешник» «жуда ката» зарар етказади, чунки унинг бўлинувчи жанговар қисмлари ниҳоятда юқори тезликда ҳаракат қилади. Бундан ташқари, бундай жанговар каллакларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан тўхтатиб қолиш деярли имконсиз.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.