Грецияда яшин уриши оқибатида сайёҳ ҳалок бўлди

Грецияда яшин уриши оқибатида сайёҳ ҳалок бўлди

Душанба куни Грециянинг Родос оролида 26 ёшли британиялик сайёҳ чақмоқ уриши оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда маҳаллий Rodiaki нашри.

Момақалдироқ пайтида сайёҳ бошқа дам олувчиларнинг сувдан чиқиш чақириғига эътибор бермай, Агиа Агата ҳудудида денгизга чўмилишга кетди.

Яшин урганидан кейин йигит одамлар ёрдамида қуруқликка олиб чиқилди, қутқарувчилар ва тез ёрдам шифокорлари унинг ҳаёти учун курашди, бироқ улар уни сақлаб қола олмади, деб ёзади газета.

Фожиали воқеа юзасидан тергов ишларини Родос порти расмийлари олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!