Дания Арктика қўмондонлиги раҳбари генерал-майор Сорен Андерсен АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия яқинида Россия ва Хитой кемаларининг борлиги ҳақидаги даъволарини рад этди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
"Биз Гренландия атрофида бирон бир Россия ёки Хитой кемасини кўрмаяпмиз... Хитой ва Россия кемалари Шимолий Муз океанида, лекин Гренландия яқинида эмас", деб таъкидлади у.
Генерал Андерсен АҚШни бу йил оролда режалаштирилган машқларга қўшилишга таклиф қилганини қўшимча қилди. Унинг аниқлик киритишича, Вашингтон ҳали таклифга жавоб бермаган.
Дональд Трамп Гренландиянинг АҚШ хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятини бир неча бор таъкидлаган. Бунга жавобан Европа мамлакатлари оролда ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришга қарор қилишди: Франция 15 та, Германия 13 та ва Финляндия иккита аскар юборди. Гренландияни ўз ичига олган Дания ҳам қўшинларни жойлаштиришини эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.