Германиянинг монополияга қарши регулятори Microsoftни текширишни бошлади

Германиянинг монополияга қарши регулятори Microsoftни текширишни бошлади

Германия Федерал картел идораси Американинг Microsoft корпорациясига нисбатан тергов бошлади.

“РИА Новости”нинг регулятор баёнотига таяниб хабар беришича, Америка корпорацияси бозор рақобатига таъсир кўрсатиши текширилмоқда.

“2023 йилнинг 28 мартида федерал картел агентлиги компаниянинг барча бозорларни қамраб оладиган рақобатбардош қиймати бор-йўқлигини аниқлаш учун Microsoftга қарши иш очди”, — дейилади агентлик хабарида.

Агар корпорация рақобатга қарши амалиётда айбланса, бу иш Европа Комиссияси даражасида ҳал қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!