Немисларнинг 75 фоиздан ортиғи Христиан Демократик Иттифоқи ва Германия Социал-демократик партияси консерватив блокидан иборат амалдаги ҳукуматдан норози.
Бу Infratest dimap тадқиқот институти томонидан ARD телеканали учун ўтказилган сўров натижаларига кўра маълум қилинган.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 76 фоизи олти ой аввал ҳокимиятга келган коалицион ҳукумат фаолиятидан норози. Вазирлар маҳкамаси фаолиятидан фақат 22 фоизи қониқиш ҳосил қилган. Таққослаш учун, июнь ойида респондентларнинг тахминан 50 фоизи СДУ/ССУ ва СПД коалицияси фаолиятидан қониқиш ҳосил қилган.
Шу фонда социологлар Германия ҳукуматидаги икки асосий шахсдан қониқиш ҳам пасайганини аниқлашди. Ҳозирда Германия канцлери Фридрих Мерцнинг фаолиятидан фақат 26% қониқиш ҳосил қилган, бу ўтган ойга нисбатан фоиз пунктига паст. Молия вазири Ларс Клингбейл (СПД) ҳам бор-йўғи 26 фоиз (5 фоиз пунктга кам) тўплади. Ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг (ССУ) рейтинги ўзгаришсиз қолди - 26%.
Бундан ташқари, респондентларнинг аксарияти (58%) Германия ташқи сиёсатидаги вазиятни ноаниқ деб баҳолайди. Сўров иштирокчилари Германиянинг дунёдаги иқтисодий мавқеига янада салбий муносабатда бўлишди. Ҳозирда немисларнинг атиги 29 фоизи Германиянинг иқтисодий аҳволини “хавфсиз” деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.