▪️Германия канцлери Олаф Шольц март ойида муддатидан олдин сайлов ўтказиш имкониятига эга бўлиш учун 15 январь куни Бундестагда ўз ҳукуматига ишонч масаласини овозга қўйишини маълум қилди.
▪️Рождество байрамига қолган бир неча ҳафта ичида Шольц Бундестагда тезкор қабул қилишни талаб қилувчи барча қонун лойиҳаларини овозга қўйиш ниятида: масалан, саноатни фавқулодда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, пенсияларни барқарорлаштириш чоралари.
▪️Канцлер шунингдек, CДУ/ХСУ мухолифат блоки етакчиси Фридрих Мерз билан тез орада музокаралар олиб боришини айтди. Шольц унга бир нечта масалалар бўйича қўшма ишларни таклиф қилмоқчи: Германия иқтисодиёти ва мудофаасини мустаҳкамлаш.
▪️Агар 15 январь куни Шольцга ишонч билдирилса, ҳукмрон коалициядаги қолган СПД ва Унион 90/Яшиллар «озчилик коалицияси»ни тузиши мумкин. Қонунларни муҳокама қилишда кўпчилик овоз олиш учун янги иттифоқ ҳар сафар мухолифат партияларидан ўз тарафдорларини топиши керак бўлади.
▪️Бундестаг депутатлари Шольцни қўллаб-қувватламаслиги эҳтимоли катта. Tagesschau таҳлилчиларига кўра, канцлер бунга умид қилмоқда, чунки Германия Конституцияси бундай вазиятда парламент аъзоларининг кўпчилиги канцлерга ишончсизлик вотуми берганидан кейингина ҳукуматни муддатидан олдин ўз-ўзини тарқатиб юборишга рухсат беради.
▪️Бундай ҳолатда Шольц муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун Германия президентидан Бундестагни тарқатиб юборишни сўраши мумкин бўлади ва тарқатиш ишончсизлик вотуми қабул қилингандан кейин 21 кун ичида амалга оширилиши керак. Ва муддатидан олдин сайловлар - ҳукумат тарқатиб юборилганидан кейин 60 кундан кечиктирмай. Яъни, улар 6 апрелгача ўтказилиши мумкин.
▪️Бундестагга ишонч масаласи тартиби 2005 йилда Германия Федератив Республикаси канцлери лавозимида ишлаган Герхард Шрöдер томонидан кўриб чиқилган. Бундан олдин, у бошқарган СПД узоқ вақтдан бери биринчи марта Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатидаги минтақавий сайловларда ютқазди. Шрёдернинг партияси барқарор позициядан кириши учун эрта сайловларга муҳтож эди. Сиёсатчиларнинг бундай ҳаракатлари туфайли Бундестагда ишонч вотуми тушунчаси танқид қилинмоқда.
▪️Коалиция парчалангани сабабли Бундестаг Шольцга ишончсизлик вотумини ҳам билдириши мумкин. Бироқ, бунинг учун парламент аъзоларининг кўпчилиги дарҳол канцлернинг ўринбосарини сайлаши керак. Германия тарихида фақат битта шундай ҳолат бўлган: 1982 йилда ФДП СПД билан ҳукмрон коалициядан чиқиб, CДУ/ХСУ блокига қўшилди, шундан сўнг христиан-демократ Ҳелмут Кол Германия канцлери этиб сайланди. Аммо ўша пайтда ФДП ва ХДУ/ХСУ альянси уларга Бундестагда кўпчилик овоз берган, бу ҳукуматдаги ўринларни тақсимлаш бўйича ҳозирги вазиятдан фарқ қилади.
▪️Агар Бундестаг тарқатиб юборилса, Шольц ва Германия кабинети канцлернинг вориси тайинланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Германия Федератив Республикаси Президенти ёки канцлер мамлакатнинг федератив штатлари вазирларидан ҳам худди шундай талаб қилиши мумкин.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.