“Германия ва Венгрия Украина юзасидан жанжаллашди”,- Politico

Брюсселда ташқи ишлар вазирларининг учрашуви чоғида “Германия ва Венгрия Украина юзасидан жанжаллашди”, деб ёзади Politico.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок венгриялик ҳамкасби Петер Сийяртони Киевга қўшимча ёрдам кўрсатишни маъқулламагани учун танқид қилди, деди нашр шарҳловчиси тўрт дипломатга таяниб.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Венгрия ОТР банки ҳақидаги баъзи "аниқланмаган маълумотлар" ни келтириб, уни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади.
Венгрия Киев ОТРни “уруш ҳомийлари” рўйхатидан олиб ташламагунча, Европа Иттифоқининг Украинага қўшимча ҳарбий ёрдамини маъқуллашдан бош тортди.
Дипломатлар, шунингдек, келишмовчиликлар туфайли Россияга қарши янги санкциялар бўйича келишувга эришиб бўлмаганини таъкидламоқда.