Бундесвер бош инспектори Карстен Броер Welt нашрида берган интервьюсида таъкидлашича, Россия армияси шахсий таркиби ва қурол-яроғлари сонини шиддат билан оширмоқда. Бу Украинага қарши уруш эҳтиёжларидан анча ортиқ бўлиб, НАТОга таҳдид солиши мумкин.
Броернинг айтишича, келаси йили РФ қуролли кучлари икки бараварга кўпайиб, 1,5 миллион аскарни ташкил этади. "Биз ҳар йили 1500 га яқин жанговар танк қайта ишлаб чиқарилаётгани ёки омборлардан олиниб, таъмирланаётганини кузатмоқдамиз. Бу Украинага қарши уруш учун керакли миқдордан анча кўп. Бундан ташқари, омборлар ўқ-дорилар билан тўлдирилмоқда," дея қайд этди Броер.
Унинг фикрига кўра, Россия "2029 йилда НАТО ҳудудига анъанавий қуроллар билан кенг кўламли ҳужум уюштиришга қодир бўлади." Ҳарбий мутахассиснинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путиннинг мақсади НАТОни иттифоқ сифатида заифлаштириш ва йўқ қилиш, шунингдек, Ғарб жамият моделини обрўсизлантиришдан иборат.
Шу билан бирга, Броер янги президент Доналд Трамп даврида ҳам АҚШнинг НАТОга содиқлигига ишонишни давом этаётганини таъкидлади. "Ҳозирги пайтда менинг энг катта вазифам қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини тезкор таъминлашдир ва мен буни барча мавжуд воситалар ёрдамида амалга оширишим лозим. Албатта, аввало Германия ва Европада нималар борлигини кўриб чиқамиз. Агар у ерда керакли нарсалар топилмаса, вақт чекловларини ҳисобга олган ҳолда, имконият мавжуд бўлса, АҚШдан харид қилишга мажбур бўламиз. 2029 йил бизнинг мақсадли санамиз ва биз шу вақтга тайёр бўлишимиз шарт," дея таъкидлади у.
Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилган тақдирда АҚШга ишонч билдирасизми, деган саволга генерал: "Ҳа, албатта," дея жавоб берди. У яқинда АҚШга ташриф буюрганини ва ҳамкасблари орасида НАТОдан узоқлашиш аломатларини сезмаганини айтди. "Мен НАТОга аъзо барча давлатларнинг штаб бошлиқлари бир-бирига яқинлашаётганини кузатдим. Улар ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилмоқда, олдинги йилларга нисбатан кўпроқ маслаҳатлашмоқда ва таҳлилий хулосалар алмашмоқда," дея ишонч билан таъкидлади Броер.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко амалдаги Украина президенти Владимир Зеленскийни "ҳокимиятни ўзбошимчалик билан эгаллаш"да ва ҳарбий ҳолатдан давлатда "авторитар тузумни мустаҳкамлаш" учун фойдаланишда айблади.
2025 йил 13 апрель куни Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини иқтисодий муаммолар сабабли ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.