Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати Россияда тасдиқланган террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарилган биринчи ном бўлди. Бу ҳаракат фаолияти РФ ҳудудида 20 йилдан кўпроқ вақт тақиқланган эди.
РБК нашри хабарида айтилишича, Россия Олий суди Бош прокуратуранинг “Толибон” фаолиятига тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирган.
Мажлис ёпиқ тартибда ўтказилган. Матбуотда фақат қарорни эълон қилишга рухсат берилганлиги сабабли, даъво аризасининг тўлиқ тафсилоти маълум эмас.
Ўтган йил декабрда маъмурий суд ишини юритиш кодекси ва терроризмга қарши кураш тўғрисидаги федерал қонунга киритилган ўзгариш судга мурожаат қилиш учун ҳуқуқий асос бўлди.
2021 йил август ойида АҚШ ўз аскарларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш асносида “Толибон” мамлакатда ҳокимиятни қўлга олди. Ҳаракат аъзолари тарихда иккинчи марта Афғонистон Ислом амирлиги тузилишини эълон қилди. Шундан сўнг шариат меъёрида аёллар ҳуқуқи ва эркинлиги таъминланишига ҳам ваъда берди.
РФ расмийлари “Толибон” билан сиёсий алоқани давом эттирмоқда. Ўтган йил январь ойида ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат “Толибон” билан муносабатда экани, аммо ушбу ҳаракат сиёсий мажбуриятни тўлиқ бажармагунча, гуруҳ томонидан тузилган ҳукуматни тан олмаслигини билдирган.
2023 йил “Толибон” Қозоғистондаги террор тузилмалари рўйхатидан чиқарилди. Ўтган йил сентябрь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси ҳам республикада тақиқланган ташкилотлар реестрини янгилаб, ҳужжатдан толибонларни чиқариб ташлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.