Доналд Трамп ўзининг янги савдо сиёсати доирасида Камбоджага 49%, Вьетнамга 46% ва Хитойга 145% божлар киритди. Шу ҳафта Хитой етакчиси Си Цзинпин Осиё мамлакатларига ташриф буюриб, қўшнилари билан АҚШ билан божхона можаросини муҳокама қилди.
Шундай қилиб, 24% тарифлар билан чиққан Малайзияга ташрифи чоғида Си Цзинпин савдо алоқаларини кенгайтиришга ва Хитой бозорларига киришни яхшилашга ваъда берди. У АҚШнинг хатти-ҳаракатларига жавобан янги иттифоқлар қуриш зарурлигини таъкидлади.
"Жаҳон тартибидаги ўзгаришлар ва иқтисодий глобаллашув шароитида Хитой ва Малайзия минтақа давлатлари билан бирга бўлади. Биз биргаликда осиёлик оиламизнинг порлоқ келажагини сақлаб қоламиз", - деди Си.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим ҳам Хитой ташрифи юзасидан АҚШни танқид қилди.
"Бугун биз кўраётган нарса иқтисодий қабилачиликка чекинишдир. Бозорга кириш қуролга айланмоқда. Ушбу қийин пайтларда дунё изчиллик, ишончлилик ва умумий мақсадга интилмоқда. Биз буни Хитойнинг хатти-ҳаракатларида кўрамиз", - деди Иброҳим.
Си аллақачон ҳафта бошида Вьетнам пойтахти Ханойда тўхтаган. У ерда у Вьетнам билан ўнлаб янги савдо битимларини имзолади, жумладан сунъий интеллект, 5G ва қишлоқ хўжалиги савдоси. Томонлар, шунингдек, мамлакатларни боғлайдиган темир йўл қуриш бўйича қўшма лойиҳани эълон қилди. Си Цзинпиннинг кейинги манзили Камбоджа бўлади.
АҚШ Вьетнам, Малайзия ва Камбоджа каби Жануби-Шарқий Осиё давлатлари учун муҳим савдо шериги бўлиб қолмоқда. Ушбу қарамлик туфайли бу давлатлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятда доимо тараф бўлмасликка ҳаракат қилган. Бироқ Хитой билан янги келишувлар келажакда Пекин билан яқинроқ муносабатлардан дарак бериши мумкин.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".