Зеленскийнинг сўзларига кўра, Уитткофф Россия томонининг стратегиясини ўзи учун қабул қилган. Зеленский бу позицияни жуда хавфли деб ҳисоблади, чунки у "онгли равишда ёки онгсиз равишда рус ривоятларини тарқатмоқда".
Шу билан бирга, Зеленский Уитткоффнинг Украина ҳудудларини муҳокама қилиш мандати йўқлигини айтди.
"Чунки улар бизники, украин халқиники ва улар нафақат бизники, балки бўлажак украиналикларга ҳам тегишли. Буни ҳаммамиз жаноб Путиннинг сафсатаси деб эшитдик. Бу ривоятларни бошқа мамлакатларда тарқатишда давом этаётган унинг муносиб одамлари бор деб ўйламагандим. Шунинг учун мен буни жиддий қабул қилмайман", деди президент.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.