Европа комиссияси Брюссель муҳожирларнинг қайтиши учун хавфсиз деб ҳисоблаган давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Булар Косово, Бангладеш, Ҳиндистон, Колумбия, Миср, Марокаш ва Тунисдир.
Бундай рўйхатнинг тайёрланиши келгуси ёзда кучга кириши керак бўлган Миграция ва бошпана тўғрисидаги янги пактни амалга оширишни тезлаштиришга қаратилган қадамлардан бири бўлди.
Ҳужжат Европарламент ва Европа Кенгашида келишиб олинади. Агар улар рухсат беришса, Европа Иттифоқи аъзолари хавфсиз деб тан олинган мамлакатлардан келган аризачиларнинг бошпана сўровларини тезлаштирилган тарзда кўриб чиқишлари мумкин бўлади.
Еврокомиссия вакили Маркус Ламмерт бу "ҳаракатланувчи рўйхат" эканлигини таъкидлади.
- Бу вақт ўтиши билан уни кенгайтириш, қайта кўриб чиқиш мумкинлигини англатади. Баъзи давлатлар хавфсиз келиб чиқиш жойи мезонларига жавоб бермаса, четлаштирилиши мумкин, — деди у.
Янги етти мамлакат хавфсиз давлатлар рўйхатига қўшилди, улар сукут бўйича урушдан вайрон бўлган Украинадан ташқари барча Европа Иттифоқига аъзоликка даъвогарларни ўз ичига олади.
Брюсселнинг эслатишича, баъзи Европа Иттифоқи аъзолари аллақачон миллий даражада шунга ўхшаш рўйхатлардан фойдаланадилар. Уларнинг фикрича, умумевропа рўйхати ишни янада самаралироқ қилади – бу мигрантлар келишини тартибли бошқариш, ягона текшириш тартиб-қоидаларини яратиш ва миграция юкининг адолатли тақсимланишини таъминлайди.
Европа Комиссияси хавфсиз мамлакатлардан келган одамларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч ойлик муддат қўйишни талаб қилмоқда ва бу шахс қаердан келганидан қатъи назар, ҳар бир иш алоҳида кўриб чиқилиши кераклигини таъкидламоқда.
Айрим ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатлар танланишига рози эмас. EuroMed Rights гуруҳи вакили Сара Престиани "Миср, Тунис ва Туркияда инсон ҳуқуқларининг тизимли бузилиши ва адолатнинг етишмаслиги ҳақида гапиради.
Ўзгартиришлар бошпана беришни рад этиш устидан шикоятни кутиш қоидаларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Ариза берувчи энди унинг шикояти суд томонидан кўриб чиқилаётган вақтда ЕИда қолиш ҳуқуқига эга. Европа Комиссияси зудлик билан депортация қилишнинг фақат махсус рухсатнома билан олдини олиш вариантини ўрганмоқда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.