"Вашингтон иттифоқчиларига Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишувига эришишга қаратилган таклифларни тақдим этди, уларнинг таркибида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Москва томонидан барқарор сулҳга риоя қилиниши эвазига санкцияларни юмшатиш шартлари ҳам мавжуд", деб ёзади Bloomberg агентлиги.
Европалик амалдорларнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар режасининг умумий мазмуни пайшанба куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда тақдим этилган. Унда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Франция президенти Эммануел Макрон, шунингдек, Франция, Германия, Буюк Британия ва Украинанинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ҳамда музокарачилари иштирок этган.
Қўшма Штатларнинг таклифи можарони амалда “музлатиб қўйиш”ни назарда тутади. Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, унда Россия томонидан эгаллаб олинган Украина ҳудудлари Москва назоратида қолиши белгиланган. Украина томонидан NATO'га аъзо бўлиш истаги эса кўриб чиқилмайди. Bloomberg манбалари муҳокама махфий характерга эга бўлгани сабабли батафсил маълумот бермаган.
Россиянинг Украина ҳудудларини босиб олиш ҳолати сақланиб қолган бир пайтда санкцияларни юмшатиш ҳақидаги таклиф Киев иттифоқчиларида хавотир уйғотмоқда, деб ёзади Bloomberg . Евроиттифоқ санкцияларини олиб ташлаш, жумладан Россия активларини музлатишни бекор қилиш учун барча аъзо давлатларнинг розилиги талаб этилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.