Германия канцлери Украинадаги инқирознинг Россия ва НАТО ўртасидаги можарога айланишининг олдини олишга чақирди

Германия канцлери Украинадаги инқирознинг Россия ва НАТО ўртасидаги можарога айланишининг олдини олишга чақирди

Германия канслери Олаф Шольц Украина бўйича можаро Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршиликка айланиб қолмаслиги учун барча зарур ишларни қилишини айтди.

“Қасамёдга жиддий қарайдиган Германия канцлери (Украинадаги можаро) Россия ва НАТО ўртасидаги урушга айланиб қолмаслиги учун ҳамма нарсани қилиши керак”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости агентлиги.

Аввалроқ Шольц Германиянинг мақсади Россия чегараларининг кенгайишига йўл қўймаслик эканини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!