Германия Грузияни Европа Иттифоқи йўлида қўллаб-қувватлайди — Бербок

Германия Грузияни Европа Иттифоқи йўлида қўллаб-қувватлайди — Бербок

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок грузиялик ҳамкасби Илья Дарчиашвили билан музокаралардан сўнг, Россиянинг Грузиянинг Европа интеграцияси жараёнига аралашишга уринишлари Берлиннинг ёрдамига таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Бербок Грузиянинг Россиянинг Украинага қарши урушини қораловчи БМТ резолюцияларини қўллаб-қувватлаганини алоҳида қайд этди. У қонун устуворлиги, демократик стандартлар ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини Европа Иттифоқига кириш жараёнининг асоси деб атади.

Германия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, кўплаб баҳс-мунозараларга ва норозилик тўлқинига сабаб бўлган "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун бекор қилинганидан сўнг, Тбилиси ҳукумати олдида ҳозирда қутбланишни енгиб ўтиш, ишончни қайта тиклаш ва турли муаммоларга қарши қатъият билан курашиш вазифалари турибти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!