Ғазодаги навбатдаги ҳужумларда 25 фаластинлик ҳалок бўлди

A A A
Ғазодаги навбатдаги ҳужумларда 25 фаластинлик ҳалок бўлди

2025 йил 13 август, чоршанба куни тонгдан бери Исроил армияси томонидан қамал ҳолатидаги Ғазонинг турли ҳудудларига қилинган ҳужумлар натижасида, бир оиланинг етти аъзосини ўз ичига олган 25 фаластинлик ҳалок бўлди.

Тиббий манбалар ва гувоҳларнинг маълумотларига кўра, исроиллик ҳарбийлар кўчирилган шахслар палаткаларини, тинч аҳоли уйларини ҳамда гуманитар ёрдам кутаётган одамлар тўпланган жойларни ўққа тутган.

Ғазонинг марказий қисмидаги Нецарим йўлаги атрофида ёрдам олиш учун тўпланган фуқароларга Исроил аскарлари томонидан ўт очилиши натижасида беш киши ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампни Эронга қарши бошқа ҳужумлар уюштирмасликка чақирди

Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.